Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди

×

 2023-12-29 19:32:58    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия давомида,

➖Фурқат туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимлигининг Молия бўлими бошлиғи Санъатжон Ахмедовнинг ахбороти тингланди; 

➖Фурқат тумани фавқудлодда вазиятлар бўлими бошлиғининг туман аҳолиси ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва қиш мавсумида режалаштирилган устувор вазифалар тўғрисида;

➖Фурқат туманида тўртинчи босқич “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар ва рўйхатдан чиқариш тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаеванинг ахбороти тингланди;

➖Туман ҳокими ўринбосари, Рауфжон Ҳамдамовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори билан тасдиқланган дастурлар доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида;

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди. 

Сессияда кўрилган масалалар, қарорлар ижроси депутатлар томонидан саволлар ва қизғин муҳокамаларга уланди. Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.