Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Байрам тантаналари аввалида марказий ўйингоҳ фойдаланишга топширилди

×

 2023-12-29 19:50:39    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Болалар спортини ривожлантириш – мамлакат қудратини белгиловчи муҳим омилларидан бири. Охирги йилларда спорт таълим-тарбия тизимининг узвий қисмига айланди. Айниқса, ёшларимиз орасида футбол, кураш, бокс сингари спорт турларига қизиқиш ортиб, спорт билан шуғулланиш кундалик вазифага айланиб бормоқда.

Бу ўз навбатида спортчи ёшларга қулай спорт муҳитини яратишни таъқозо этмоқда. Шунга асосан тумандаги болалар спорт мактабига қарашли марказий ўйингоҳда асосий бинонинг ташқи ва ички кўринишини таъмирлаш, ўйингоҳ атроф деворларини қайта қуриш, захира сув ҳовузини таъмирлаш, томошабинлар учун ўриндиқларни янгилаш ва ёпиқ айвон ўрнатиш ҳамда иссиқлик тизимини янгилаш ишлари бажарилди.

Куни кеча марказий ўйингоҳнинг рамзий очилиш маросими ўтказилиб, туманимиз ёшларига чинакам байрам туҳфаси улашилди. Унда туман раҳбари бошчилигида соҳа вакиллари, спорт фахрийлари ва спортчи ёшлар, туманимиз фаҳри жаҳон ва олимпиада чемпиони Бектемир Мелиқўзиевлар қатнашдилар. 

Сўз олганлар йиғилган ёшларни байрам билан қутлаб, юртимизда спортга қаратилаётган эътибор ҳусусида таъкидладилар. Маросим сўнгида фахрий спорт усталари ҳамда мураббийлар муносиб тақдирланди.