Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Уруғлик пахта, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун субъeктлар ўртасида танлов
2024-01-26 16:10:06 623
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106 сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 5 февралдаги 66-11-0-Q/22-сонли қарорларини ижросини тизимли таъминлаш, шунингдек Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 январдаги 06/22-04/77-сонли телефакс-хабарномасида кўрсатиб, ўтилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 641-сонли қарорининг 1-иловасидаги Низом талабларига мувофиқ, туманда ихтисослаштирилган ҳудудларда Уруғлик пахта, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун субъeктлар ўртасида танлов элон қилинади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 январдаги 06/22-04/77-сонли телефакс-хабарномасига асосан, туманда жорий йилнинг 15 январдан 5 февралигача бўлган муддатда ўтказилиши белгиланди.
Танлов эълон қилинган куннинг 20-куни соат 18:00 гача аризаларни қабул қилиш тўхтатилади. Агар 20-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18:00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими