Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Малакали тиббиёт мутахассислари томонидан "Жангкетмон" маҳалласида сайёр тиббий кўрик ўтказилди
2024-01-30 09:08:26 823
Тумандаги "Жангкетмон" маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилаш билан бир қаторда аҳоли саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маҳаллада кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассис шифокорларидан иборат гуруҳ томонидан берул тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда кардиолог, невропатолог, окулист, лор, эндокринолог, ЭКГ, УЗИ каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбат олиб борилди