Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Сирожитдинов Фурқат туманида бўлди

×

 2024-02-09 08:14:28    1579

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат туманида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда тармоқларда расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш бўйича айрим маҳаллалари танқидий ўрганилди.

Жумладан, "Эски", "Ғаллакор" маҳаллалари ҳудудида жойлашган тикувчилик ва бошқа тадбиркорлик соҳалари билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар билан учрашув  ўтказилди. Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. 

Ўрганиш давомида "Эски" маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносини замонавий талабларга мос равишда қуриш ишлари кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, "Ғаллакор" маҳалласи ҳудудидаги бўш турган ер майдонларини эркин танлов савдоларига чиқариш орқали янги иш ўринлари яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан туман деҳқон бозорида сотилаётган қўй гўшти нархи нисбатан қимматлиги танқид остига олинди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, ташкил этилган савдо ярмаркасидаги маҳсулотлар турлари, ҳажми, қолаверса унинг сифати, нарх-наволарнинг барқарорлиги, тозалик, савдо маданияти, харидорлар ва савдо қилувчилар учун яратилган шароитлар юзасидан керакли кўрсатма ва таклифлар бериб ўтди.