Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бу ёруғ оламда Ватан биттадир, биттадир дунёда Она деган ном!
2024-05-27 18:45:52 5408
Оналарни қадрлаш, уларни улуғлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгу шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчини адо этиш, эҳтиром кўрсатиш каби фазилатларни шакллантириш каби ғояларни ўзида мужассам этган, Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган "Оналарга эҳтиром" фестивали Фурқат туманида ҳам кенг нишонланмоқда.
Бугун Фурқат тумани “Бекобод” маҳалласида жойлашган “Абдуқаҳҳор ота” дам олиш масканида тумандаги барча маҳалла ёшлар етакчиларининг оналарига эҳтиром кўрсатилди.
Вилоят ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги “Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 168-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов мунис онахонларга самимий дил изҳорларини билдирар экан, бугун чин маънодаги маҳалланинг етакчисига айланган, тенгдошларига ҳар соҳада ўрнак ва ибрат бўлиб келаётган, ташаббускорлиги ва интилувчанлиги билан маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ёшлар етакчиларига ва уларни тарбиялаган оналарига миннатдорчилик билдирди.
- Она учун фарзандининг камолини кўришдандан каттароқ бахт бўлмаса керак, - дейди “Қушчи” маҳалласи ёшлар етакчисининг онаси Насибахон Раҳмонова, - Бугун орзуларим ушалганини, фарзандим эл корига ярайдиган инсон бўлиб улғайганини ҳис қилдим. Бу қувончни юртимиздаги ҳар бир она ҳис этишини, фарзанди сабаб асло боши эгилмаслигини тилайман.
Тадбир давомида туман ҳокими иштирокида онахонларга эсдалик совғалари ва гуллар ҳадя этилди.
Маданият бўлими ходимларининг дилтортар тароналари онажонларни рақсга чорлади. Фарзанди билан рақс тушаётган оналарнинг юзларида ҳаловат, шукроналик ва мамнуният сезилиб турди. Айниқса, фарзандидан бир даста гул олган мунис зотларнинг масрур нигоҳлари тадбир иштирокчиларига ҳам хуш кайфият улашди.