Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Навбатдаги учрашувда фурқатлик ёшларнинг таклиф ва муаммолари эшитилди

×

 2024-08-09 14:48:36    987

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат туманида ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш борасидаги ишлар натижадорлигини янада ошириш, ёшлар билан ишлаш, уларнинг таклиф ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг масъул ўринбосарлари иштирокида учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топиш этиб белгилаб олинган. 

Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди.