Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Икки тадбиркорни ўзаро келишувига кўра қурилма бузилмайдиган бўлди

×

 2024-08-27 17:56:11    937

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 29.11.2023 йилдаги суд буйруғига асосан ЯТТ Д.Б.К фойдасига Фурқат тумани Шойимбек МФЙ “Шойимбек” шаҳарчасидаги йўл ёқасида жойлашган ЯТТ Э.Т.Б томонидан рухсатсиз қурилган жами 18 кв.м бўлган ер майдонидаги бино иншоот мажбурий тартибда буздирилиши белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими томонидан мазкур ижро ишини амалда ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро тайинланди.

 Ижро ишида тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари назарда тутилганлиги сабабли тайинланган мажбурий ижро харакатларида бевосита туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида ўтказилди.

Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими ва туман ҳокимининг ўринбосарлари икки тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлар натижасида тадбиркорларнинг ўзаро келишувига асосан қурилма ундирувчи ЯТТ Д.Б.К. га ўтказилди ва ижро иши ундирувчининг аризасига асосан тамомланди.

Туман ҳокимлиги томонидан ЯТТ Э.Т.Б га уз фаолиятини давом эттириш учун “Шойимбек” шаҳарчаси ҳудудидан бошқа жой ажратиб берилиши тушунтирилди.