Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Бугунги кунда туманимизда 26,1 мингта хонадон, 34,3 мингта оила ва 128,3 минг нафар аҳоли истеқомат қилади

×

 2024-10-10 15:03:24    3052

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат туманидаги тижорат банклари ва маҳалла еттилиги томонидан ишсиз ахолини банд қилиш, уларга имтиёзли кредитлар ва дехқон хўжалигида фойдаланиш учун ер майдонлари ажратиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича

МАЪЛУМОТ.

 

Бугунги кунда туманимизда 26,1 мингта хонадон34,3 мингта оила ва 128,3 минг нафар аҳоли истеқомат қилади.

63,5 минг нафар меҳнат ресурслари, 50,9 минг нафар иқтисодий фаол аҳоли, 47,1 минг нафар банд аҳоли (шундан 16,2 минг нафари расмий секторда,
30,9 минг нафари норасмий секторда), 3 852 нафар ишсизлар мавжуд бўлиб, ишсизлик даражаси 7,6 фоизни ташкил қилади. Қайта хатловда 2782 нафар ишсизлар (5,5 %) аниқланди.

Фурқат туманига 2024 йил давомида жами 10 503 нафар фуқаролар меҳнат бозорига кириб келади.

 3,8 минг нафар ишсизлар, 1,4 минг нафар битирувчилар, 804 нафар олий таълим муассасалари битирувчилари, 4,4 нафар мигнатлар, 115 нафар харбий хизматдан қайтадиганлар, 22 нафар ЖИЭМ қайтадиганларни ташкил қилади.

Меҳнат бозоридаги вазиятни инобатга олиб (ПҚ-7-сонли) жорий йилда 16 минг
588 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чораларини кўришни олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

Бунинг учун йил бошида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда умумий қиймати 941,9 млрд сўм бўлган 361 та (184 та макро, 177 та микро) лойиҳалар амалга ошириш орқали саноат хажмларини тлрн 93,3 млрд сўмга, хизмат кўрсатиш хажмларини 734,3 млрд сўмга,  қишлоқ хўжалиги хажмларини 1 864,5 млрд сўмга, қурилиш ишлари хажмларини 208,5 млрд сўмга етказишни белгилаб олганмиз.

Маълумот учун соҳалар кесимида:

Саноат йўналишида қиймати 313,5 млрд сўм бўлган 88 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 2147 та;

Хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати 362,7 млрд сўм бўлган 201 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 3 453 та;

Қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 98,6 млрд сўм бўлган 54 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 206 та;

Қурилиш йўналишида қиймати 167,3 млрд сўм бўлган 18 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 950 та; 

Бугунги кунга қадар умумий қиймати 245,2 млрд сўм бўлган 185 та
(71,2 фоиз)
 лойиҳалар амалга оширилди, 93 та саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги корхоналар янгидан рўйхатдан ўтказилди.  

Иқтисодий комплекс ташкилотлари маҳаллаларга жалб этган ҳолда 518 та иш ўринлари легаллаштирилди, 3,8 минг нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилинди, 1,2 минг нафар аҳоли деҳқон хўжаликлари ҳисобига ўз бизнесини бошлади.

Барча амалий ишлар натижасида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 24,6 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди (бандлик дастурининг 6 ойлик ижроси 148.2 фоиз).

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш орқали уларни камбағалликдан чиқаришни бир неча механизмларини яратиб берилган.

Хусусан, пахта ва ғалладан 1,15 минг гектар ер майдонларини қисқартириб, деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ажратиб берилиши камбағалликни қисқартиришнинг энг муҳим омилларидан бири десам тўғри бўлади.

Сабаби, ушбу ер майдонларида 5 минг нафар аҳоли даромад манбаига эга бўлди. Ижарага ер олган фуқаролар йилига қўшимча равишда 50-60 млн. сўм даромад олмоқда.

Яна бир муҳим омил – Президентимизнинг ташаббуси билан жорий қилинган 4 та тажриба (Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаси) аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш борасида Бизга жуда қўл келмоқда.

Кейингиси – Бизга иш янги ўринлари яратишда энг асосий кўмакчи бу – шубхасиз тадбиркорлар. Бу борада вилоятимизда 50 тадан ортиқ иш ўринлари яратган 11 та ҳамда
1 та 200 дан ортиқ иш ўринлари яратган салоҳиятли тадбиркорларимиз билан ҳамкорлик қиляпмиз. Улар билан учрашиб, муаммоларини ҳал этиш бўйича ишлаяпмиз.

Мисол учун, Фурқат туманидаги “Furqat In tex“ масъулияти чекланган жамиятини - қўшма корхонаси томонидан қиймати 19,5 млн.долларлик Калава ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қурилиш ва модернизация жараёнлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг январ-сентябр ойи холатига оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар жами
11,4 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Бизнесни ривожлантириш банкининг (БРБ) молиявий инструментлари орқали 218 та кичик бизнес субъектларига 20,0 млрд.сўмлик кредитлар ажратилди.

Лойиха ишга тушиши натижасида корхона томонидан 1000 (500 таси текстил йўналишида доимий) нафар аҳолини бандлигини таъминлаш имконияти яратилади.

“Сайҳунобод” тажрибаси бўйича йил якунига қадар жами 4082 та (3380 та деҳқон хўжаликлар ташкил этиш ва 702 та микролойиҳаларни амалга ошириш) субъектларни амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунга қадар жами 12,6 млрд сўмлик 371 та (йиллик режага нисбатан 53,0%) микролойиҳалар амалга оширилди.

Сентябр ойида қиймати 3,8 млрд сўм бўлган 140 та микролойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, амалда қиймати 472,0 млн сўм бўлган 145 та (103,6%) лойиҳалар амалга оширилди.

 “Уйчи” тажрибаси.

Тижорат банклари томонидан йил якунига қадар 17 маротаба учрашувлар ўтказиш орқали 1039 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Тижорат банклари томонидан бугунги кунга қадар (июл-август ойларида) 7 маротаба учрашувлар ўтказилди 431 та (йиллик режага нисбатан 41%) янги иш ўринлари ташкил этилди.

Сентябр ойида 3 маротаба учрашувлар ўтказиш ҳамда 170 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда 1 маротаба учрашув ўтказилди 77 та (13,0%)  янги иш ўринлари ташкил этилди.

 “Зарбдор” тажрибаси.

Зарбдор тажрибасига кўра, 20 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 750 та иш ўринлари ташкил этиш белгиланган.

Қиймати 158,0 млрд сўм бўлган 10 та лойиҳалар шакллантирилди ҳамда 750 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Бугунги кунга қадар қиймати 3,5 млрд сўм бўлган 7 та лоийҳалар амалга оширилди ҳамда 133 та (17%)  янги иш ўринлари ташкил этилди.

 “Ғиждувон” тажрибаси.

Ғиждувон тажрибасига кўра, 7 та МФЙларда (15 тадан 105 та лойиҳа) вертикал ўсиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 630 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига 10 та лойиҳалар шакллантирилди ҳамда 811 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда 6 та лойиҳалар ишга тушурилди ҳамда 106 та янги иш ўринлари ташкил этилди.