Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди
2024-11-08 11:11:47 1673
Бугун еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирок этди.
Сессияда туман сайлов комиссияси раиси Мақсудали Холиқов жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотини ўқиб эшиттирди. Сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олиниб, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.
Сессия ишида вилоят ҳокимининг Фурқат тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов Фурқат тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Фурқат тумани ҳокими лавозимига номзод Асронкулов Элёрбек Мадаминович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Депутатлар томонидан Фурқат тумани ҳокими лавозимига Асронкулов Элёрбек Мадаминович номзоди тасдиқланди.