Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фурқат туманида тадбиркорлик ва ахолининг деҳқон хўжалиги юритишлари учун ер, кредит ажратиш ва бошқа инструментлар асосида аҳолини банд қилиш бўйича Фурқат тумани ҳокими Э.М.Асронкуловнинг мурожаати.

×

 2024-11-12 16:59:13    1133

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, тумандошлар!

 Туманимизда аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини янада кенгайтиришни йўлга қўйиш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Фурқат туманида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш мақсад қилиб олинган.

Туманимизда иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади. Кредит маблағлари ажратишни ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга 400 млрд.сўмдан ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.

Туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари (жами 3 та банк хизматлари марказлари) томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда.    

Шундан, хозирги кунга қадар “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 882 нафар аҳолига 13 млрд. 609 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1000 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.

Бизнесни ривожлантириш банки хисобидан ташаббускорларга ҳар бир маҳалладан камида биттадан лойиҳаларга гаров таъминотисиз 100 млн.сўмгача кредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 35 та маҳаллалардан (маҳаллалардан 1 тадан – 6 тагача лойиҳалар) 222 та микролойиҳалар учун 20,8 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шунингдек, йил якунигача ҳар бир маҳаллалардан камида 5-6 тагача етказишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун банклар томонидан 17 миллион сўмгача бўлган миқдорда 301 нафар фуқароларга 2,5 млрд.сўм кредитлар (микрокредитлар) ажратилди.

Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари асосида иш олиб борилмоқда.

“Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари бўйича қизил ва сариқ тоифадаги ҳар бир маҳаллалардан хонадонлар танлаб олинган. Уларни йил якунигача 60-70 млн.сўмгача йиллик даромадини ошириш  белгилаб олганмиз.

Бунда асосий эътиборни ҳар бир маҳалладан 1-босқичда оғир тоифадаги (даромади 1 млн.сўмдан кам), ишлашга иштиёқи бор 5-7 тадан хонадонлар танлаб олиниб, ушбу хонадонларга (3 талик пакет – иссиқхона, чорва-парранда ва асалари) кўмак бериб келинмоқда.

Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича, туманда 2023-2024-йилларда электрон савдо майдончасига ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи асосида жойлаштирилган бўлиб, тумандаги фуқароларга фойдаланиш бўйича тавфсиялар бериб борилмоқда.

Ангор тумани Бахор махалласи тажрибаси асосида тумандаги ахоли ва тадбиркорлар томонидан 400 гектар майдонда интенсив боғларда мева-сабзавот махсулотлари етиштириш ҳамда 650 та (800 та ишсиз) оилаларга ер майдонлари ажратиш режалаштирилди.

Мавжуд захира ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда, макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни таъминлаш, иқтисодиётнинг ўртача йиллик 6-7 фоиз даражасида ўсиш суръатини сақлашга эришилади.

Саноат маҳсулотлари ҳажмини 2025-2029 йилларда 1,5 бараварга ошириб 1 трлн 218,4 млрд сўмга етказиш чоралари кўрилади. Бунда,

Саноат корхоналари сонини 650 тага етказиш ва 250 та янги корхоналар ташкил этилади.

Саноат маҳсулотлари ҳажмини 2025 йилда 677,3 млрд сўмга (8,0 фоиз), 2026 йилда 807,4 млрд сўмга (8,1 фоиз), 2027 йилда 928,7 млрд сўмга              (8,0 фоиз), 2028 йилда 1 068,2 млрд сўмга (8,0 фоиз), 2029 йилда 1 218,4 млрд сўмга (7,5 фоиз) ўсишини таъминлаш чоралари кўрилади.

Туманда янги иш ўринларини яратишда текстил ва тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш, электротехника ва сутни қайта ишлаш каби саноат тармоқларини “драйвер” соҳаларга айлантирилади.

“Ғиждувон” тажрибаси асосида Фурқат туманидаги 7 та йирик маҳаллаларда зарур ўлчамдаги ер майдонларини танлаб олиниб, 2-5 қаватли “тепага ўсувчи” саноат марказларини ташкил қилинади.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида шаклланган ижобий амалиётни барча ҳудудларда оммалаштириш мақсадида, туманда “Зарбдор” тажрибаси асосида маҳаллаларда 5-10 тадан драйвер лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 500 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этиш чоралари кўрилади.

Фурқат туманида Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ҳамда юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан ажратилаётган қўшимча 50,0 гектар ер майдонларида саноат зоналарини ташкил қилинади. Бунда, маҳаллий тадбиркорлар томонидан саноат, мебелчилик, чарм, тўқимачилик, қурилиш материаллари бўйича яна кичик ва ўрта лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, туманда хизмат кўрсатиш ҳажмини 1,9 бараварга ошириб,          5 йил давомида дастлабки хисоб-китобларга кўра жами лойиҳа қиймати 1 трлн 341,1 млрд.сўмдан юқори бўлган 1 075 та савдо ва сервис лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, манзилли иш олиб борилади.

Лойиҳаларни амалга оширишда зарур ер майдонларини ва бино-иншоотларни аукцион савдоларга чиқариб борилади.

Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга узоқ муддатли, имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашилади;

Ҳоким ёрдамчилари томонидан мавжуд молиявий ресурслар доирасида имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш орқали ўзини ўзи банд қилиш ишлари тизимли олиб борилади.

Туман марказида 5 та хизмат кўрсатишга ихтисослашган марказий кўчаларни ташкил этиш ва 50 дан ортиқ савдо ва сервис объектлари фаолиятини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

Туман марказига туташ кўчаларда реконструкция ишларини амалга ошириш орқали 10 дан зиёд замонавий кўнгилочар масканлар, савдо ва хизмат кўрсатиш сохаларини ривожлантириш чоралари кўрилади.

Халқаро автомобиль йўллари бўйида йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун 200 та савдо ва сервис шахобчаларини ташкил этилади.

Фурқат туманида А-376 халқаро йўл бўйида жойлашган 19,8 гектар ер майдонида дехқон бозори, истирохат боғи, савдо комплекси, савдо ва сервис объектлари ташкил этилади. Бунинг ҳисобига 4,0 мингдан ортиқ фуқаролар доимий банд бўлади.

Туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш орқали 2025-2029 йилларда 50 минг нафардан ортиқ аҳолини доимий ва мавсумий ишларда бандлигини таъминланади. Бунда;

Маҳаллалар кесимида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали йилига 4,8 мингта янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш ташкил этилади.

Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт - шароитлар яратиш орқали ишсиз аҳолини 140,0 минг нафарини ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.

Тумандаги иш билан банд бўлмаган 2,8 минг нафар аҳолини айниқса, аёллар ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш орқали уларни бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига кўмаклашилади.

Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган “Индивидуал дастурлар” доирасида камбағаллик даражасини 10,2 фоиздан 4,0 фоизга камайтириш чоралари кўрилади.

Тумандаги 35 та маҳаллаларнинг ҳар биридан 5 тадан жами 274 та оилаларга 6 та вилоят бошқармалари ва 50 та тумандан раҳбар-ходимлар  бириктирилган. Ҳар бир оилани  камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган “Индивидуал режа”ни ижросини қатъий таъминланади.

Туман бўйича танлаб олинган 6 та оғир маҳаллаларни инфратузилмасини яхшилаш чораларни кўрилади.

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга ошириш ва индустриал сиёсат олиб борилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини ижросини таъминлаш чоралари кўрилади.

Бунда 2025-2029 йилларда асосий капиталга инвестициялар 100,0 млн долларни (ўсиш 150 фоизга), шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 140,1 млн долларга (2,5баробар) етказилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига мувофиқ 107 та саноат корхоналарида лойиҳаларни ишга туширилади.

2025 йилда Фурқат туманида экспорт хажмини 25,5 млн долларга (ўсиш 1,5 баробар) етказиш шу жумладан, саноат экспорти хажмини 20,0 млн долларга ҳамда қишлоқ хўжалиги экспорти хажмини 5,5 млн долларга етказиш чоралари кўрилади.

Туманда 2025-2029 йиллар давомида Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари хажмини 3,2 трлн. сўмга етказиш чоралари кўрилади.

Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун қиймати 1,2 трлн. сўмлик  239 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Туманда маънан эскирган ва иқтисойдий самарасиз боғ ва токзорлар ўрнида 50,5 гектар (2025 йилда 5,0 га, 2026 йилда 8,5 га, 2027 йилда 12,0 га, 2028 йилда 12,0 га, 2029 йилда 15,0 га) экспортбоп мева-сабазвот маҳсулотлари етиштирилади ҳамда ер майдонларидан унумли фойдаланиш чоралари кўрилади.

Бунинг учун ташаббускорлар ва тижорат банклари кредит маблағлари хисобидан жами 5,6 млрд. сўм маблағлар йўналтирилади.

Ахолини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қоплаш ҳамда етиштиришни замонавий ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш орқали хосилдорликни ошириш мақсадида 2025-2029 йилларда жами 717 гектар майдонларда сабзавот экинларини етишитиришни интенсив усулга ўтказиш чоралари кўрилади.

Туманда 2025-2029 йилларда жами 150 гектар ер майдонларини ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш орқали 4 та лойиҳаларни амалга оширилади.

Фурқат тумани “Навбахор” МФЙ ҳудудида замонавий “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш ва тақсимлаш” Агрологистика марказини барпо этиш чоралари кўрилади.

Бунда,тадбиркор томонидан музлаткичли ва совуткичли сиғимлар, улгуржи ва чакана савдо бозор нуқталари, саралаш ва қадоқлаш, божхона ва карантин назорат пункти, 100 тонналик тарозихона, енгил ва юк автомобиллари учун автотураргоҳ, енгил ва юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш, замонавий меҳмонхона, умумий овқатланиш шахобчаси, тиббий хизмат пункти, агрокимёхимоя ва минерал ўғитлар сотиш шаҳобчаси, уруғ ва кўчатлар сотиш савдо шаҳобчасини ўз ичига олган янги лойиҳасини амалга ошириш ишларини ташкил этилади.

Юқорида белгиланган ишларни сифатли бажариш ҳамда туманимизни ҳар томонлама ривожлантириш юзасидан барчамиз ҳамжиҳатликда иш ташкил этишимизга ишонаман.