Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фурқат тумани ҳокимлиги ходимлари “Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида тиббий кўрикдан ўтказилди
2025-01-29 09:48:57 1030
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 53-моддасида давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида уларга тиббий хизмат кўрсатилиши белгиланган.
Юқоридаги қонунга ҳамда вилоят ҳокимлигининг тегишли йиғилиш баёнига асосан жорий йилнинг январь ойида вилоятда “Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида давлат фуқаролик хизматчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ойлиги ташкил этилди.
Ойлик доирасида режа-жадвалга асосан Фурқат тумани ҳокимлиги масъул ходимлари ҳам туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасининг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касалликлар аниқланган ходимларни амбулатор ва стационар тарзда даволанишлари учун керакли тавсиялар берилди.