Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди Бугун Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартиб
2025-01-29 10:00:50 1026
Бугун Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Кун тартибига кўра, биринчи масала сифатида Сектор раҳбарларининг 2024 йил давомида ҳудудда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда секторларнинг 2025 йил биринчи ярим йиллик учун мўлжалланган йўл хариталарини кўриб чиқиш тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Туманда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида прокуратура органлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилда кўриладиган чора-тадбирлар бўйича ахбороти тингланди.
Кейинги масала бўйича ички ишлар органлари томонидан туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари томонидан 2024 йил мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда жорий йилда кўриладиган таъсирчан чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот берди.
Туманда ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастури ҳамда 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича мақсадли кўрсаткичлар билан батафсил таништириб ўтилди.
Туман адлия бошқармаси давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан адлия органлари томонидан 2024-йилда амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилги режалар ҳақида маълумотларни депутатларга тақдим қилди.
Сессияда кўриб чиқилган ҳар бир масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.