Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Туманнинг олис ҳудудида янги тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди

×

 2025-02-01 19:05:21    543

PDF юклаш
Чоп этиш


Фурқат тумани Тиббиёт бирлашмасининг  1740 нафар тиббиёт ходимлари тумандаги 128 мингдан зиёд аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-215-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига янада тиббиётни яқинлаштириш  мақсадида олис чегара ҳудудда жойлашган "Беш оға" маҳалла фуқаролар йиғинида тиббиёт пункти ташкил этилди.

Мазкур тиббиёт пунктида оила шифокори, маҳалла патронаж ҳамшираси, доя ҳамшираси ва икки гуруҳдан ташкил топган тиббиёт бригадаси маҳалладаги 3700 нафар аҳолига тиббий-санитар ёрдами кўрсатади. 

Шунингдек, “Тинчлик” маҳалласидаги тиббиёт пункти ҳам ҳудуд аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.