Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУҲИМ МАСАЛАЛАР ЯНА СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА
2020-08-29 16:53:19 364
Бугун, 29 август куни Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокими, Кенгаш раиси Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши ва тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор рахбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси мудири, Бош вазир қабулхонаси мудири ва кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда “Туман ҳокимининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширатёган ишлари тўғрисида”даги масала кўриб чиқилди.
Сессияда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 августь куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шаҳар ва туманлардаги қўшимча имкониятлар таҳлил қилиниб, уларни ишга солиш чоралари белгиланди.
Барча даражадаги ҳокимларга 1 октябргача тадбиркорлар томонидан келтирилган технологик ускунани ишга тушириш ҳамда улар учун ер, бино, электр, газ ва бошқа муҳандислик-коммуникация масалаларини ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари барча ҳудудларда имкониятлар борлигини таъкидлаб, уларни оқилона ишга солиш, кооперация орқали янги корхоналарни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
“Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва шу орқали қўшимча захираларни шакллантириш топшириғи берилди. Бундай қўшимча захиралар, шу жумладан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш учун муҳим манба бўлади.
Қўшимча захирларнинг сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва бу борада маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш вазифаси юклатилди. Бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.
Туман ҳокими Д. Солиев кун тартибидаги масала юзасидан маърузасида юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни туманда бажарилиши, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, Президентимиз томонидан қўйилган устивор вазифаларни бажариш учун белгиланган навбатдаги чора-тадбирлар хусусида атрофлича сўз юритди.
-Олийжаноб халқимизга ҳизмат қилишдек имкониятдан фойдаланиб, жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти учун бор куч-ғайратимиз, шижоатимизни аямаймиз, деди туман ҳокими ўз нутқи якунида. - Бизнинг раҳбарлигимиздаги Фурқат тумани аҳолиси ҳозирги ислоҳотлардан рози бўлиб яшашлари ва меҳнат қилишлари, биринчи навбатда аёллар ва ёшларимиз ўзларини бахтиёр ҳис этишлари учун кенг имкониятлар яратиб беришни ўзимизга устувор вазифа деб белгилаб олдик.
Маърузадан сўнг музокараларда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаева, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Дилмуроджон Усмонов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қобулжон Абдуллаевлар сўзга чиқиб, фикр ва мулоҳазаларини баён қилдилар.
Маърузачи ва сўзга чиққанлар депутатларнинг кун тартибидаги масалага оид саволлари, таклиф ва мулоҳазаларига батафсил жавоблар бериб, таклифларни навбатдаги режаларига киритганлигини билдирдилар.
Музокаралардан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ.