Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"ЖАНГКЕТМОН" МФЙДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2021-10-06 20:20:51 254
Бугун Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов туман Прокурори билан биргаликда “ЖАНКЕТМОН” МФЙ ҳудудидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда 25 нафар фуқаролар қатнашиб, ичимлик суви, ободонлаштириш, кредит олиш, газ ва электр энергияси таъминотини яхшилаш, сингари мурожаатлар алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида қабул қилиниб, масалага ечим топиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш чоралари белгиланди.
Фуқаролар томонидан 17 та мурожаат келиб тушган бўлса, 5 таси шу ернинг ўзида ҳал этилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Хусусан, Кабирова Нозиманинг ишга жойлашиш масаласидаги мурожаати масъулларни жалб қилган ҳолда туман ФҲДЁ бўлимига жамоатчилик асосида ишга жойланиб, бандлиги таъминланди. Қолган мурожаатлар белгиланган тартибда тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
- Бир неча йиллардан буён хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман, - дейди жангкетмонлик Каримжон Тўйчиев, - бугунги сайёр қабулда суюлтирилган газ таъминоти масаласида мурожаат қилган эдим. Мурожаатим шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, ижобий ечим топилди, бунинг учун туманимиз ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ