Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОНСТИТУЦИЯ КУНИ НИШОНЛАНДИ
2021-12-07 23:56:18 280
Маълумки ҳуқуқий давлатчилик сари интилган ҳар қандай демократик жамиятда Конституция устувор аҳамият касб этади. Истиқлолга эришгач, озод халқимиз ўзининг келажак йўлини мустақил равишда белгилаб, ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Энг муҳими – бу буюк мақсад қонун асосида мустаҳкамланди ҳамда Ўзбекистон халқи ўзининг миллий конституциясини қабул қилди. Конституция халқимизнинг озодлик ва миллий давлатчилик, ўтган авлодларнинг шонли анъаналари, уларнинг бой маънавий меросини тиклаш борасидаги азалий орзусини қонун йўли билан кафолатлаб қўйди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасини Конституцияси мамалакатнинг демократик йўлдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатидир. 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан бугун туманда тантанали йиғилиш ва байрам тадбири ўтказилди.Тадбирни Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов очиб, иштирокчиларни ва барча юртдошларимизни Қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги билан қутлаб, Конституциямизнинг давлат, жамият ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида фикрларини баён қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган туман фаолларининг тантанали йиғилишини очиқ деб эълон қилгандан сўнг Давлатимиз мадҳияси янгради.Шундан сўнг Фурқат тумани Адлия бўлими бошлиғи Элёржон Бойматов «Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати» мавзусида маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдан сўнг Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.