Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР": КУТИЛГАН ВА КУТИЛМАГАН САҲНА КЎРИНИШЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
2021-12-29 23:34:14 308
12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимининг ташаббуси билан ташкилланган "Қувноқлар ва зукколар" мусобақасининг якуний саралаш босқичи ўтказилди. Унда Халқ таълими бўлимининг "Қайнонамнинг жамоаси", Тиббиёт бирлашмасининг "Ибн Сино" ва Мактабгача таълим ташкилотларининг ёш ходимларидан ташкил топган "Янги Ўзбекистон" жамоалари ўзаро куч синашди.Жамоалар тўрт шарт асосида ўзларининг қувноқ ва зукколикларини намойиш этишди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш, қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирлари-мизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб- авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини сақлаш, аҳоли ва кенг жаоатчилик ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш этиб белгиланди.
Муросасиз бахслардан сўнг, 4 та шарт якунига кўра, 230 балл билан Мактабгача таълим ташкилотларининг ёш ходимларидан ташкил топган "Янги Ўзбекистон" жамоаси биринчи ўринни эгаллади.