Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқатлик 55 нафар фуқаролар туман ҳокими қабулида бўлдилар
2021-12-29 23:36:48 260
Аҳоли мурожаатларини тинглаш, тизимли ҳал этиш, кўтарилган масалаларнинг ижобий ечими даражасини ошириш борасида Фурқат туманида аниқ чора-тадбирлар асосида ишлар йўлга қўйилган. Мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида соҳалар кесимида мавжуд ресурслар ишлаб чиқилиб, қабул давомида тақсимланади. Биргина мисол, ишга кириш истагида бўлган фуқаро мурожаат қилган ҳолатда унга ҳафталик бўш иш ўринлари таклиф этилиб, шу куннинг ўзида хужжатлар расмийлаштирилади.
Бугун ҳам туман халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида 55 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул давомида асосан, болалар нафақасини олиш, моддий ёрдам, намуънали уй-жой олиш, тиббий ёрдам кўрсатилиши, уй-жой кадастри билан боғлиқ масалалар кўтарилди. 40 та мурожаат рўйхатдан ўтказилиб, ижрога йўналтирилди. 15 та масалага шу куннинг ўзида ечим топилди. Мисол учун, даволаниш харажаатлари учун маблағ сўраб мурожаат қилган шаббодалик фуқарога ҳомийлик маблағлари йўналтирилиб, шу куннинг ўзида шифохонага юборилди. Бу каби мисоллар хафтасига 50 дан зиёд, йил давомида эса 1 000 га яқинлашади.