Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида 24 ўринга мўлжалланган мухташам оилавий меҳмон уйи (HOSTEL) очилди
2021-12-29 23:38:33 320
Хизмат кўрсатиш йўналишида ортиб бораётган эҳтиёжлар соҳага янгиликлар киритишни ва шу орқали аҳолига қулайлик яратишни тақозо этмоқда. Оилавий меҳмон уйлари ҳам туризм, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга хизмат қилади.
Оилавий меҳмон уйи эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 кв. метр ҳисобидан тўғри келадиган турар-жой майдонига эга бўлиши назарда тутилган.
Бундай тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сонли қарори билан тасдиқланган “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга асосан белгиланган.
Тижорат банклари томонидан Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритилган хусусий тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаригача миқдорда беш йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.
Аввал хабар берилганидек, тумандаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Бектошев Зафаржон ташаббуси билан 3 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобидан 24 ўринга мўлжалланган мухташам оилавий меҳмон уйи (HOSTEL) йўлга қўйилиши режалаштирилган эди. Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида Фурқат тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида "Камола Hostel" оилавий меҳмон уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.