Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрам арафасида фурқатлик 1 минг 350 нафар оилага Президент табриги ва моддий ёрдам пуллари етказиб берилди
2021-12-29 23:39:16 302
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори яқинлашиб келаётган янги йил байрами арафасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этди.
Мазкур ҳужжатга кўра, Фурқат туманида 2021 йил давомида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақаси оладиган оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Яъни, тумандаги 1 350 та ана шундай оила Янги йил байрами олдидан ушбу ёрдамдан баҳраманд бўлишди. Туман ҳокими бошчилигида шундай эзгу тадбир давом эттирилиб, оилаларга байрам шукухи олиб кирилди.
"Сиздек азиз инсонларга Президент табригини етказишдек шараф берилганидан бахтиёрман." - Жаҳонгир Жуманов, Фурқат тумани ҳокими