Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
⚖️ Вилоят судининг cудьялари ҳамда жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси иштирокида профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабул ўтказилди
2022-01-25 10:26:14 243
22 январь куни Фарғона вилоят судининг cудьялари Б.Хайдаров, А.Миножиддинов, А.Акбаров, Д.Мадаминов ва жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси О.Хасановлар иштирокида Қўқонбой маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул жараёнида фуқароларни ўзлари қизиқтирган ва уларни қийнаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга судьялар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.Бундан ташқари мазкур қабул жараёнида Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ–734-сонли Қонуни мазмун мохияти, Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ–735-сонли Қонуни мазмун мохияти, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида 2022 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-744-сонли Қонуни мазмун моҳияти йиғилиш қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.