Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Вилоят ҳокими Фурқат туманида янги ишлаб чиқариш корхоналари ва агролойиҳалар билан танишди

×

 2022-01-28 21:42:54    213

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фурқат туманидаги ўрганишлар доирасида “Умид парранда” МЧЖ фаолияти билан танишди. Тадбиркорнинг 7,5 миллиард сўм ўз маблағлари ҳамда 2,5 миллиард сўм банк кредити ҳисобига ташкил этилган ушбу корхонада бугунги кунда 40 минг бош товуқ боқилиб, йиллик 14,4 миллион дона тухум етиштирилмоқда. 

Корхона тўлалигича Германиядан келтирилган товуқ боқишга ихтисослашган технологиялар билан жиҳозланган. 2022 йилда 18,7 млрд. сўм маблағ йўналтириш орқали товуқлар сонини 65 минг бошга ва йиллик тухум етиштириш ҳажмини 23,4 млн. донага етказиш режалаштирилмоқда.



Вилоят ҳокими “Атлас Инвест Фурқат” МЧЖ томонидан Фурқат туманида амалга оширилаётган Марказий Осиёдаги ноёб лойиҳалардан бири, хўжалик гугурти ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш жараёнларини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳа доирасида ҳозирги кунга қадар 6 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиб, 45 та ишчи-ходимлар фаолият юритмоқда. Хозирги кунда 40 фоиз технологиялар Хитой давлатидан олиб келиб ўрнатилган ҳамда лойиҳанинг 1-босқичи ишга туширилган. Тўла қувват билан ишга тушгач, корхонада йиллик 15 минг кубометргача ўрмон хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаб, экологик тоза гугурт ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.




Туманнинг “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида 2019 йилда 6,5 гектар майдонда барпо этилган иссиқхона, аввалги эгаларинининг молиявий муаммолари туфайли ишламай қолиб, кредит қарзлари ҳисобига банк балансига ўтказилган ва бир йил бўш турган. Маҳаллий тадбиркор Ҳаётбек Қурбонов ўтган йили банк билан келишув асосида, 4,8 миллиард сўмлик кредит қарздорлигини қоплаб бериш шарти билан иссиқхонани сотиб олган. Қайта таъмирланган иссиқхонага ҳозирда 200 минг туп сара помидор кўчатлари экилган. Тадбиркор ҳар туп помидордан 4 кг гача ҳосил олишни режалаштирмоқда.




Вилоят раҳбарига Истиқлол МФЙ ҳудудида собиқ ип-йигирув фабрикаси негизида “Furqat in tex” МЧЖ ҚК (Хитой) томонидан қиймати 22 млн. доллар бўлган “Калава ип ва мато ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 7,5 миллион доллар банк кредити ажратишга кўмаклашиш бўйича вилоят ҳокимига қилинган мурожаат ижобий ҳал этиладиган бўлди. Корхонанинг тўлиқ қуввати 17 минг тонна пахтани қайта ишлашга мўлжалланган. Ҳозирги кунда корхонада 520 та ишчи фаолият юритмоқда.