Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури ижроси, "Оғир ҳудуд"ларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида "Очиқ мулоқот" бўлиб ўтди
2022-02-10 23:33:33 284
Фурқат туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури ижроси, "Оғир ҳудуд"ларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида ОАВ вакиллари, журналистлар, маҳаллий блоггерлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида "Очиқ мулоқот" ўтказилди.
Дастлаб Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинига борилди. Туман ҳокимига очиқ мулоқот давомида Оқ-олтин қишлоғи аҳолиси томонидан электр таянч устунларини янги бетон таянчларга алмаштириш масаласида мурожаат йўлланди. Туман ҳокими 3 кун муддатда 4-сектор ҳамда электр таъминоти корхонаси раҳбарларига маҳаллада ўрганиш олиб бориб, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 22 та янги бетон таянч устунлар ўрнатиш, ҳамда суғориш ариқларини тозалаш ишларини якунига етказиш юзасидан топшириқлар берди. Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинида жами 14,4 км йўллар таъмирланган. Шундан, 8,4 км йўллар шағалланиб, 6,0 км йўллар асфальтланган. Ҳудудда 3 км масофага 76 ММли ичимлик суви тармоғи ётқизилган.
Кейинги манзил "Оғир ҳудуд" ҳисобланган Янги маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сурпа қишлоғи бўлди. Сектор, соҳа мутахассислари, ишчи гуруҳлар ўрганишларига кўра, Истиқлол кўчасига 250 метр сув тармоғи тортиш масаласи кўтарилди. Шу куннинг ўзида соҳа мутахассислари жалб қилиниб, сув тармоғи тортиш, узилишлар бўлган жойлар таъмирланиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек Янги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4.2 км сув тормоғи тортилиб, 280 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. 3.88 км ички йўл қисми тупроқ йўлдан шағал ҳолатига ўтказилди. 27 та таянч устунлар ўрнатилиб, 500 метр электр тармоғи янгиланди ҳамда аҳоли сифатли электр энергияси билан таъминланди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Эшон маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ўрганиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ушбу ҳудудда режага кўра 1 км сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек туман ҳокимининг ташаббуси билан аҳоли, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қўшимча 0.7 км сув тармоғи тортилиб, натижада 80 та хонадонда тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси, соҳа мутахассисларига ишларни сифатли ҳамда тез фурсатда якунлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Очиқ мулоқот Ҳайит қишлоғида давом эттирилди. Туман ҳокимининг топшириғига кўра, аҳоли мурожаатини инобатга олиб, Хайит қишлоғи Обод кўчасининг 600 метр ички йўл қисми тупроқ йўлдан шағал ҳолатига ўтказилди. Ушбу ҳудудда 11 км ички йўл қисми тупроқ йўлдан шағал ҳолатига ўтказилган бўлиб, 1.3 км сув тармоғи тортилиб, 1та ТП жорий таъмирдан чиқарилган.
Аҳоли билан очиқ мулоқот, мурожаатлар ижросини тизимли ўрганиш мақсадида кейинги манзил Султон қишлоғи бўлди. Мурожаатга кўра, 6 та бетон таянч устунлар етишмовчилиги борлиги аниқланган. Тармоқ корхонаси ҳисобидан 6 та таянч устунлар, 1 та замонавий трансформатор ўрнатилди. Мурожаат ижобий ҳал этилиб, аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш яхшиланди.