Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш талаб этилмайди

×

 2022-02-16 12:15:24    255

PDF yuklash
Chop etish


Адлия вазирлиги сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Вазирликнинг ҳабар беришича, Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар кузатилаётгани  сабаби ўрганилганда, ташриф буюрувчилар орасида ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш муддати 2022 йилнинг 1 мартига қадар экани ҳамда шундан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқалгани билан боғлиқ экани аниқланган.⠀Вазирлик аҳолига қулай бўлиши учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.⠀

❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:⠀
2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
2010–2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
2013–2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.

Бугунги кунда Давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш имкони яратилган. Хизматдан фойдаланиш учун рўйхатдаги ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.