Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.
2022-02-22 21:26:54 241
Барча шахслар ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлди
1. Қонун билан “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби белгиланди.
Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш каби харакатларни содир этган юридик шахслар БХМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима солиниши мумкин.
Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарларнинг ҳар бир тури бўйича алохида белгиланади.
Жарима суммаси миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан бир ой ичида ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашда озод этилади.
2. Қонун билан “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, барча юридик ёки жисмоний шахс ўз номига товар белгисини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек юридик шахслар томонидан жарима тўлаш тартиби белгиланди.
Шунга кўра, товар белгисидан, товар келиб, товар келиб чиққан жой номидан ёки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
3. Бундан ташқари, “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунда Фирма номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек юридик шахслар томонидан жарима тўлаш тартиби мустахкамланди.
"Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиришларга кўра адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш энди давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилади.
Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман суди раиси О.Хасанов