Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда 4 нафар махкум муддатидан олдин жазодан озод этилди
2022-03-12 23:34:03 212
Фарғона вилоятининг туман, шаҳарларида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган ҳамда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида 12 март куни Фурқат тумани "Янги" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б.Хайдаров ва Д.Мадаминовлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларга ўзларини узоқ муддат давомида қийнаб келаётган муаммолар юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек фуқароларга янги қабул қилинган ЎРҚ-734, 744, 753, 754-сонли қонунларнинг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари сайёр қабулда 4 нафар махкум муддатидан олдин жазодан озод этилди.