Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини олиш учун мурожаат этган фуқароларнинг 51 фоизига ижтимоий нафақалар тайинлаш нима сабабдан рад этилган?

×

 2022-03-24 09:18:28    270

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманидаги 34 та махалла фуқаролар йиғинларидан 2022 йилнинг феврал ойида  март ойи учун кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини олиш мақсадида жами 2462 нафар фуқаролар ариза билан мурожаат этган, улардан 1191 нафарига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” томонидан ижтимоий нафақалар тайинланди ҳамда 1271 нафарига ижтимоий нафқалар тайинлашда қарор талабларига мос келмаганлиги учун рад жавоблари берилди.

Юқоридагига асосан кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини олиш учун мурожаат этган жами фуқароларнинг 49 фоизига ижтимоий нафақалар тайинланган бўлиб, 51 фоизига ижтимоий нафақалар тайинлашда рад этилган.

Ижтимоий нафақалар тайинлашда рад этилган фуқароларга Фурқат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан 2022 йилнинг 10-11-12 март саналарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Сайёр қабул”лар ташкил этилди.

Ташкил этилган “Сайёр қабул”ларда тумандаги 34 та махалла фуқаролар йиғинларидан жами 971 нафар фуқаролар иштирок этишганлиги натижасида уларга ижтимоий нафақалар қайси ҳолларда тайинланиши тўғрисида тушунчалар берилди.


Фурқат тумани бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси