Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚАРЗ ШАРТНОМАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАРДА ДАЪВО АРИЗАНИ ИМЗОЛАШДА ФАКСИМИЛ ИМЗОДАН ФОЙДАЛАНИЛМАЙДИ.

×

 2022-03-31 14:05:01    245

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасида қарз шартномаси билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномаси кўрсатилган бўлиб, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади деб кўрсатилган. Шунингдек, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида», «Ипотека тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам микроқарз шартномаси билан боғлиқ муҳим қоидалар мавжуд.

Шу ўринда суд амалиётидан олинган бир мисолга мурожаат қиламиз. Даъвогар — банкнинг манфаатини кўзлаб жавобгар — хусусий корхонага нисбатан микроқарз қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.

Даъвогар банкнинг манфаатини кўзлаб судга даъво ариза тақдим қилган бўлса-да, бироқ, даъвогарнинг даъво аризаси механик (факсимил) имзо билан расмийлаштириб судга мурожаат қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189-моддасининг мазмунига кўра, даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозим. Бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддасида аризани кўрмасдан қолдириш асослари кўрсатилган бўлиб, унинг 1-қисми 2-бандига кўра, манфаатдор шахс номидан ариза иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса ариза кўрмасдан қолдирилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 123-моддасида аризани кўрмасдан қолдириш тартиби ва оқибатлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ажримда суд ишнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган, ушбу Кодекс 122-моддасининг 2, 5, 6, 7, 8, 10, 101 ва 11-бандларида санаб ўтилган ҳолатларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши шарт деб кўрсатилган.

Мазкур модданинг 4-қисмига кўра, аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли деб кўрсатилган.

Даъво аризани раҳбарнинг механик (факсимил) имзоси билан расмийлаштириш мумкин эмаслигини, механик имзода раҳбарнинг хоҳиши, эрк изҳори ва иродаси мавжуд эмаслигини, мазкур механик имзодан ҳар ким фойдаланиши мумкинлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини манфаатдор шахс номидан ариза иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топган.

Шунингдек, суд, шу каби хато ва камчиликларга такрор йўл қўймаслик учун даъвогарнинг юқори турувчи ташкилотига нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдирган.

 Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона
туманлараро судининг судьяси
С.Л.Анваров