Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Чақалоқ савдоси-давр муаммоси

×

 2022-04-28 17:06:06    242

PDF yuklash
Chop etish


Одам савдоси – бу вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш (чақалоқларни сотиш), ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

  • “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси 5-қисми бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар камайган бўлсада, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолмоқда.

Чақалоқ савдоси, умуман одам савдосини  олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирда Қонуни қабул қилинди, шунингдек бугунги кунда одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси, одам савдосидан жабрланганларни республика реабилитация маркази ҳамда марказнинг вилоятлардаги филиаллари фаолият олиб бормоқда.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, 2017-2020 йиллар давомида республикамизда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жами 185 та жиноят аниқланган. Ушбу жиноятлар бўйича 286 шахслар жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг 184 нафари боланинг бевосита онасидир. 102 нафари чақалоқ савдосида воситачилик қилган шахслар ҳисобланади.

Ўз чақалоғини сотган жами 185 нафар аёлнинг 57 нафари оғир ижтимоий аҳволда эканлиги, 32 нафари ҳомилани яшириш мақсадида, 96 нафари моддий манфаат топиш мақсадида содир этгани аниқланган. Жиноят қилган шахсларнинг 69 фоизини (128 нафар) 18-30 ёшгача бўлган аёллар ташкил этади.

Сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114 нафар чақалоқ ва бола жабрланган, уларнинг асосий қисми 3 ёшгача бўлган болалардир.

Мамлакатимизда бугунги кунда энг ачинарли ҳолатлардан бири чақалоқ савдоси жиноятларида давлат муассасалари ходимлари ўзларининг ғайриқонуний ҳаракатлари билан иштирок этаётганидир. Бунга тиббиёт ходимларининг катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2019 йилдаги чақалоқ савдоси жиноятларининг аксарияти бевосита чақалоқнинг онаси томонидан содир этилгани, жиноятларнинг 12,2 фоизи эса чақалоқнинг туғилишида иштирок этган тиббий ходимлари воситачилигида амалга оширилгани аниқланган.

Ўн йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган Қонун такомиллаштирилди. Амалдаги қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларни яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан чақалоқ савдосига оид жиноят содир қилганларга нисбатан, саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Таҳлилларга кўра, 2019-2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 49 нафар ота-она жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, уларнинг 19 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 18 нафарига синов муддати берилган. 3 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Ушбу жиноятларда воситачи сифатида иштирок этган 38 нафар шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Фарзандликка олишнинг қонуний тартиби Фарзандликка олишнинг қонуний тартиби фақат ва фақат суд томонидан ҳал этилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

  • Фуқаролик Процессуал Кодекси 298-моддаси 1-қисми

Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

- фарзандликка олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг яшаш жойи;

-фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси,   исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар;

-фарзандликка олувчиларнинг фарзандликка олиш тўғрисидаги илтимосини асословчи ҳолатлар ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар билан бирга ариза фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланади.

* Фуқаролик Процессуал Кодекси 299-моддаси 1,2,4-қисми


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди