Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупциясиз келажак!
2022-05-21 11:49:26 238
Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни амалга ошириш мақсадида алоҳида Агентлик ташкил этилди ва унинг асосий васифалари белгилаб берилди. Жамиятни барча бўғини борки унда биз-ҳохласак ва хохламасак коррупция холатлари одатий холга айланиб улгурган, бунинг асосини ва исботини биз кундалик хаётимизда жуда кўплаб учратишимиз мумкин.
Лекин яна бир мухим масала борки ҳозирги кунда бу борада биз авваллари кўзимиз билан кўриб юрган ва оддий ҳолга айланган воқеликлар кундан-кунга камайиб бормоқда. Бу албатта яхши холат эканлигини барчамизни хурсанд этиши табиий холдир.
Коррупцияга қарши курашишда нафақат мансабдор шахслар, балки фуқаролар ҳам фаоллик кўрсатиши талаб этилади. Уларнинг бу борадаги ҳуқуқий онги, билимлари ва маданиятини ошириш келажак учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки фуқароларнинг ҳуқуқий онги қанча юқори бўлса жамиятда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ англаган холда тушуниб етади.
Коррупция иллати нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё давлатлари дуч келаётган муаммолардан бири.
У тадбиркорлик ривожига, қонун устуворлигини шакллантиришга тўсқинлик қилади, жамиятда ижтимоий кескинликни, ҳокимиятга ишончсизликни келтириб чиқаради.
Ҳар қандай мураккаб ижтимоий ҳодиса сингари коррупция ҳам ягона таърифга эга эмаслиги, назарий тушунчаларга мувофиқ, коррупция ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, у одатда ҳукумат амалдорлари, мансабдор шахслар, жамоат ва сиёсий арбобларнинг порахўрлиги, сотқинлиги ҳамда ўз шахсий манфаатларини кўзлаб ҳокимиятни суиистеъмол қилиш тушунилади.
Ўзбекистонда коррупция «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» қонунининг 3-моддасида — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш деб ҳуқуқий таърифланган.
Бизнинг давримизда коррупциянинг намоён бўлишининг энг характерли ва кенг тарқалган шакллари – порахўрлик, тарафдорлик, қариндош-уруғчилик, протекционизм, лоббизм, давлат ресурслари ва маблағларини ноқонуний тақсимлаш, давлат ресурсларини шахсий мақсадларда ўзлаштириш, ноқонуний хусусийлаштириш, сиёсий фаолиятни ноқонуний қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш, товламачилик, имтиёзли кредитлар бериш тушунилади.
Жамият ва давлатнинг бюрократлашуви, бошқарувнинг ҳаддан ташқари марказлашуви, яширин иқтисодиётнинг гуллаб-яшнаши, ҳақиқий демократияни рад этиш коррупция учун қулай шароитдир. Айниқса, коррупция инқирозли вазиятларда, ижтимоий-сиёсий тузумларнинг емирилиши, ижтимоий ахлоқнинг таназзулга учраши, шунингдек, сиёсатдаги кескин ўзгаришлар даврида кенг тарқалади.
Коррупция мамлакатнинг иқтисодий, молиявий, ижтимоий ва умуман, миллий хавфсизлигига бевосита таъсир қилади. Коррупциянинг оқибатлари фуқаролар ўртасида барқарор нигилизм, лоқайдлик ва қонунбузарликнинг шаклланишига олиб келади. Коррупциядан халос бўлиш учун инсон тафаккурини, дунёқарашини ўзгартиришимиз, уни стереотиплардан халос қилишимиз ва унга жазонинг муқаррарлигини тушунтиришимиз керак бўлади.
Фуқароларда коррупцияга қарши салбий фикр уйғотиш учун коррупция нафақат давлат ва бутун жамиятга, балки ҳар бир фуқарога моддий ва маънавий зарар етказаётганидан огоҳ қилиб боришимиз керак. Аслида коррупцияга қарши тарбияни мактабгача таълим муассасаларидан бошласак, яъни фарзандларимизни болалигидан коррупцияга қарши муросасиз тарбияласак, эртамизнинг нурли келажагини таъминлаган бўламиз. Бу ўз навбатида айни вақтда натижа бермаслиги мумкин, лекин йиллар ўтиб ривожланган давлатлар сингари унинг илдизига болта урган бўлар эдик. Зеро ушбу иллатдан бирданига қутилишнинг асло имкони йўқлигини барчамиз онгимизга сингдириб, келажак авлод учун коррупциясиз мухитни шакллантиришимиз даркор.
Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман суди раиси Т.Вахобов