Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси ИИБ профилактика инспекторлари ва ИИБ ходимлари билан учрашув ўтказди

×

 2022-05-25 17:28:09    513

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси Вахобов Тохиржон 2022 йил 24 май куни туман ИИБ биносида ИИБ профилактика инспекторлари ва ИИБ ходимлари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашув мобайнида йиғилиш давомида йиғилиш қатнашчиларига профилактика инспекторлари томонидан тайёрланган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни масофадан туриб, мобиль видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш амалиётида юзага келаётган айрим масалалар, Ўзбекистон Ресубликаси Вазирар махкамасининг 2021 йил 10 сентябр кунги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни мухокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сонли Қарори, Жиноятчиликларни олдини олиш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларни ярашувга асосан тугатишга оид ишлар ва ушбу қарорнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, 2017 йил 3 январ куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Қонуни мазмун моҳияти ва ушбу сохада давлатимиз томонидан амалага оширилаётган изчил ўзгаришлар бўйича фикрлар билдириб ўтилди.


Шунингдек йиғилиш қатнашувчиларига айни дамда давлат дастури орқали амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий хаётининг барча жабхаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси асосида хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган тизимли ишлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Ушбу давра сухбати жавомида профилактика инспекторларига “хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” бўйича ва ушбу турдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш учун барча масуллиги тушунтириб ўтилди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Фурқат туман суди раиси Т.Вахобов