Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фурқат туман бўлимига 2022 йил май ойида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун 1032 та аризалар келиб тушган

×

 2022-06-17 10:11:14    399

PDF yuklash
Chop etish


Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фурқат туман бўлими томонидан  Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2022 йил май ойида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун 1032 та аризалар қабул қилиниб, ҳужжатлар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” АТ га киритилиши таъминланди.

 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” АТ орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун 528 та аризалар тасдиқланган бўлиб 504 та аризалар рад этилди.

Бўлим томонидан рад этилган аризалар манзилли тартибда ўрганиб чиқилиб, фуқароалар иштирокида қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, тумандаги “Янги”, “Катта-янги”, “Жангкетмон”, “Кичик-янги”, “Калдушон”, “Шунқор” маҳалла фуқаролар йиғинларида ариза муаллифларига рад этилиш сабаблари тушунтирилиб, келгусида ушбу камчиликлар ва ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг қайта мурожаат қилиш ҳуқуқлари  тўғрисида маълум қилиниб келинмоқда.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фурқат туман бўлими