Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

×

 2022-07-05 09:02:41    239

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда 2022-2023 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига қабул жараёни бошланди. Бу йил вилоятимиздаги 32 та касб-ҳунар мактабларига 37 та йўналишдаги касб-ҳунар бўйича умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган 7990 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.
Таъкидлаш керак, бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактаблари ҳамкорлигида ўқувчиларнинг касбий қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш мақсадида очиқ эшиклар куни, учрашувлар ҳамда турли тадбирлар ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокини таъминлаш натижасида 12 минг нафардан ортиқ ўқувчилар касб-ҳунар мактабларида ўқиш истагини билдирган.
Фурқат туманидаги касб-ҳунар мактабида қабул жараёни намунали тарзда ташкил этилмоқда. Таълим муассасасида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўз ота-оналари ёки мактаб психологи ҳамроҳлигида келишиб, ҳужжатларини топширишмоқда. 
– Бу йил мактабимизга 4 та йўналиш бўйича 210 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Ташриф буюрувчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Қабул комиссияси аъзолари улар билан бафуржа суҳбатлашиб, ўқувчилар қизиққан йўналиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олишяпти, – дейди касб-ҳунар мактаби директори Шаҳзодахон Абдуллаева. 
Вазирлар Маҳкамасининг 715-сонли қарорига асосан, касб-ҳунар мактабларига 1-20 июль кунлари жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган ўқувчилар ўзлари танлаган касблар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин. Шунингдек, қабул жараёни онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ўқувчилар масофадан туриб ҳужжатларини топширишлари мумкин.