Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сессияда секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари, халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти, 27-мактаб директорлигига номзодларнинг дастурлари кўриб чиқилди
2022-07-07 19:16:51 369
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик биринчи сессияда туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, халқ қабулхонаси, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб, Фурқат туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ қабулхонаси мудири Р. Жўраевнинг ахбороти тингланди.
Сессия кун тартибига кўра, секторлар раҳбарлари томонидан 2022 йилнинг II чораги давомида ўз сектори ҳудудида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, тумандаги 27-умумтаълим мактаби директорлигига номзодларнинг дастурлари ҳамда ёпиқ овоз бериш йўли билан директорликка сайлаш бўйича овоз бериш жараёниҳам ўтказилди.
Овоз бериш натижаларига кўра номзодлар сафидан 27-мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Жасурбек Дўстматов 27-умумтаълим мактаби директори лавомзимига энг яхши номзод сифатида танлаб олинди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг эллик биринчи сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтиомий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.