Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида "Аёллар дафтари"нинг 3-4-6 тоифаларига киритилган 659 нафар хотин-қизларга 744.3 млн сўм моддий ёрдам пуллари ажратилган

×

 2022-07-07 19:17:46    254

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31-март кунги 145-сонли қарорига асосан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида маҳаллалардаги аёллар хатловдан ўтказилиб, 6 та тоифа бўйича рўйхатлар шакллантирилди. 

Хатлов якунларига кўра, "Аёллар дафтари"га киритишга тавсия берилган 2335 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича  “Йўл харита”лар ишлаб чиқилиб,  халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессияларида тасдиқланди.

Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари билан биргаликда Қурбон ҳайит байрами арафасида ижтимоий ёрдамга муҳтож I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган, боқувчиси йўқ, қарамоғида ногирон фарзанди бор, тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли  3-4-6 тоифаларга киритилган 206 нафар хотин-қизларга 247.2 млн сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Туман ҳокимининг топшириғига кўра гуруҳ ногиронлиги бор бўлган хотин-қизларга Халқ банк АТ нинг сайёр кассалари орқали етказиб берилмоқда.

Жорий йилда 1-тоифага киритилган 1330 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 81 нафар хотин-қизларга 696.2 млн.сўмлик банк кредитлари ажратилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган, боқувчиси йўқ, қарамоғида ногирон фарзанди бор, тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли  3-4-6 тоифаларга киритилган 659 нафар хотин-қизларга  744.3 млн сўм моддий ёрдамлар ажратилди. 

Бундан ташқари Тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 11 нафар аёлларга субсидия асосида 55 млн сўм эвазига тикув машиналар олиб берилди. Уй-жой таъмирига муҳтож бўлган 9 нафар хотин-қизларинг уй-жойларини таъмирлаш мақсадида 72.9 млн сўм маблағлар ажратилди. Шунингдек 110 нафар аёлларга қўшимча ёрдам тариқасида озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.