Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Алимент ишлари бўйича қарздорлар маъсулияти оширилмоқда

×

 2022-07-16 14:50:34    223

PDF yuklash
Chop etish


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими ходимлари томонидан алимент тўловчи шахсларнинг маъсулиятини янада ошириш бўйича мунтазам равишда профилактик суҳбатлар, тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида бўлим томонидан 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида иш юритувида бўлган алимент ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчиларга 1624 та ҳолатда 1 млрд. 057,4 млн. сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилган.

Албатта, зиммасидаги оталик маъсулиятини ҳис қилиб, фарзандларининг моддий эҳтиёжлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаб юрадиган фуқаролар ҳам бор.

Бироқ, оталик бурчини бажариш, вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотини ўйлаш ўрнига, алимент тўлашдан бўйин товлаб, яширинишга уринган қарздор оталарнинг борлиги минг афсуски ачинарли ҳолдир.

Ҳусусан, бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 15 нафар қарздор оталар алимент пулларини ўз вақтида тўламаганликлари учун уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, 14 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган, 1 нафар қарздор алимент пулларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Алимент ундирувларида асосий эътибор оилаларни яраштириш ишларига қаратилмоқда, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 12 та алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари оилаларни ўзаро келишуви натижаси бўйича тамомланган.   

 Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими