Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида алимент тўламаган оталар қамалди
2022-08-15 11:16:30 198
Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан узоқ муддатдан буён алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорлар алимент тўламаслик маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида бир неча марта огохлантириб келинган.
Лекин, қарздорлар М.М. 20 724 068 сўм, А.Қ. 44 705 956 сўм, Д.Ш. 27 586 396 сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган ва суд қарори талабини бажармаганлиги сабабли, уларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани судига юборилган.
Жорий йилнинг 12 август санасида ЖИБ Фурқат туман суди томонидан қарздорлар М.М., А.Қ. ва Д.Ш. лар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47.4-моддасига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Ҳозирда бюро томонидан мазкур йўналишда тегишли тадбирлар давом эттирилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими