Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида таълим соҳасида хусусий сектор улуши ортмоқда | Янги маҳалла фуқаролар йиғинида “Turon odob-ilm” хусусий мактаб биноси фойдаланишга топширилди.
2022-08-31 23:57:58 260
Янги маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Ideal plyus o'quv maskani" нодавлат таълим муассасаси томонидан ташкил этилган "Turon odob-ilm" хусусий мактаб биноси фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида иштирок этганлар Янги Ўзбекистон келажаги учун энг муҳим сармоя таълимга йўналтирилган инвестиция эканлигини таъкидлаб, яратилган шароитлар билан танишди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоятимиз иқтсиодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги учун бир гуруҳ тадбиркорлар вилоят ҳокимининг ташуккурномаси билан тақдирланди.
Мазкур лойиҳа асосида 10 миллиард сўм маблағ сарфланиб, халқаро талаблар асосида таълим маскани бунёд этилди. Лойиҳа доирасида 40 та янги иш ўрни яратилди. 350 ўринли мактаб хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Ўқувчилар тиббиёт, иқтисодиёт, гуманитар фанлар, техника ва технологиялар соҳасида таълим олишлари билан бир қаторда хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилади.
Бундан ташқари хусусий мактабга 1 синфдан 11 синфгача бўлган ўғил-қизлар қабул қилиниши белгиланган. Ўқувчилар учун 3 маҳал озиқ-овқат таъминоти, мактабга қатнаш учун махсус транспортлар, узоқ масофада яшовчи ўқувчилар учун 144 ўринга мўлжалланган ётоқхоналар мавжуд.
Ҳозирги кунда мактабга 306 нафар ўқувчилардан аризалар келиб тушган бўлиб, улар махсус тест синовлари асосида сараланиб янги ўқув йилига қабул қилинади.