Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат тумани Ғунча маҳалласида Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрамига муносиб туҳфа сифатида 25-сонли умумтаълим мактаби биноси фойдаланишга топширилди.
2022-09-01 00:01:40 264
Бугун “Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилган 1 млрд. 427 млн. сўмдан зиёд бунёдкорлик ишлари натижасида янгича қиёфа касб этган билим масканида бугун мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонланди.
Унда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, фахрий педагоглар, мураббийлар, маҳалла аҳли ва ўқувчи ёшлар иштирок этди. Ушбу масканнинг фойдаланишга топширилиши мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим тизимини ислоҳ қилиш, келажагимиз пойдевори саналган ёшлар тарбияси, уларга замон талаблари асосида шарт-шароитлар яратилаётганининг амалдаги ифодаси эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида қурувчи-муҳандисларга мактаб маъмуриятининг ташаккурнома ва совғалари ҳадя қилинди.
Мактабнинг ҳар бир синф хонаси ўқувчилар кайфиятини кўтарувчи ранглар, айниқса, кимё, биология, физика, хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Бундан ташқари мактаб спорт зали ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилди. Малакали спорт мураббийларнинг сай-ҳаракатлари билан спорт тўгараклари қатнашувчиларининг 90 фоизи турли совринларни қўлга киритмоқда.
Меҳмонлар масканда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, хайрли ишга ҳиссасини қўшган барча фидоийларга миннатдорчилик билдирдилар. Баркамол ёшларга замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини пухта эгаллашда омад тилашди.