Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабулга иш сўраб келган аҳоли вакилларига шу ернинг ўзида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда
2022-09-14 22:46:25 247
Маҳаллаларда ўрганишлар ва аҳолининг эътирозлари, муаммо ва мурожаатларига ечим топиш мақсадида секторлар раҳбарлари томонидан доимий тарзда сайёр қабуллар ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Бугун “Ғунча” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида, секторлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда масъул ташкилотлар билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди.
Қабул чоғида электр таъминоти, ичимлик суви тармоғи тортиш, моддий ёрдам, кредит олиш каби масалалар бўйича жами 20 та мурожаат келиб тушди. Қабул давомида 7 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
Сайёр қабул давомида фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари, корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда туманда фаолият юритаётган 18 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд бўлган 74 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган 30 нафар фуқаролар қатнашди. Ўтказилган ярмаркада улардан 16 нафарига ўзлари танлаган касб мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга йўлланма асосида ишга юборилди. 14 нафар фуқарога қонун талабларига асосан тушунтиришлар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.