Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди

×

 2022-09-15 13:38:19    247

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, муаммоларни тизимли ҳал этиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш бериш юзасидан учрашувлар ташкилланмоқда.

Шу мақсадда Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр учрашувлар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси Тохиржон Вахобов бошчилигида Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож  хотин-қизлар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

 

Мазкур учрашувда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабхаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича ҳамда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларни қизиқтирган саволлар юзасидан батафсил жавоблар берилди.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси
Вахобов Тохиржон Зафарович