Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан "Аёллар дафтари"га киритилган 10 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди
2022-09-18 23:14:12 288
Фурқат туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов жараёнларида аниқланган муаммоларни ҳал этиш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, ўзини ўзи банд этишига кўмаклашиш мақсадида бугун 10 нафар хотин-қизларга тикув машиналари субсидия асосида бепул топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов ва туман прокурори Санжарбек Аминжоновлар опа-сингиллар билан учрашди.
Учрашувда туман раҳбари томонидан аёл-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш, кундалик ташвишларининг барҳам топиши юзасидан белгиланган тадбирлар жойларда давом этиши ҳақида таъкидланди.
Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Маълумот ўрнида: Ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1073 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги аҳолига 20 млрд. 897 млн. сўмга яқин банк кредитлари ажратилган. Бундан ташқари субсидия асосида 20 та оилага 159,9 млн. сўм маблағ эвазига енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, 58 нафар фуқарога 190 млн. сўмлик меҳнат анжомлари олиб берилган.