Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари Чеккўприк маҳалла фуқаролар йиғинида давом этмоқда
2022-09-18 23:17:04 239
Аввал хабар берганимиздек, Фурқат туманида таъмирталаб ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Манзилли дастур асосида тумандаги 7 та аҳоли яшаш пунктида 10 км.дан зиёдроқ масофада ана шундай ички хўжалик йўллари қурилиши белгиланган.
Айни кунларда Чеккўприк маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Янги дунё” кўчасида 600 метр ички йўллар цемент-бетон қоплама билан қайта қуриш ишлари бошланди.
Кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари манзилли рўйхат асосида маҳаллалар бўйлаб давом этади.