Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида Фурқат туманидан умумий қиймати 3.726 млрд. сўм бўлган 3 та таклиф ғолиб бўлди.
2022-09-19 12:18:57 225
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми якунланди. Республика Молия вазирлигининг маълум қилишича овоз бериш якунларига кўра мамлакатимиз бўйлаб жами 1418 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
Лойиҳа доирасида Фурқат тумани бўйича фуқаролар томонидан жўнатилган таклифлардан умумий қиймати 3.726 млрд. сўм бўлган 3 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Хусусан, “Томоша" маҳалласининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш, “Ўртақўрғон” маҳалласининг ички йўлларини таъмирлаш ҳамда туман тез тиббий ёрдам бўлими учун алоҳида бино қуриш юзасидан платформага киритилган ташаббуслар ғолиб дея топилиб, мазкур таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Туман бўйича ғолиб ташаббуслар рўйхати билан ????ушбу манзилда???? танишишингиз мумкин.