Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида 5000 тонна мош маҳсулотлари Ҳиндистон Республикасига экспорт қилинади
2022-09-27 14:56:00 227
Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, хорижий импортёрларни жалб қилиш мақсадида ҳиндистонлик импортёр Барвин Кумар билан туман ҳудудида етиштирилаётган дон ва дуккакли маҳсулотлар экспорти масалаларида музокаралар ўтказилди.
Мазкур масалалар доирасида Фурқат тумани “Ардахшон” МФЙ “Узунчек ёшлар кичик саноат зонаси”даги қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи “Султон агро импекс” МЧЖ раҳбари ҳам таклиф этилиб, дастлабки келишувлар олиб борилди.
Музокаралар якунига кўра, ҳисдистонлик импортёр билан йил якунига қадар 5000 тонна мош маҳсулотлари экспорти юзасидан келишувга эришилди.
Маълумот ўрнида: "Султон агро импекс" МЧЖ томонидан бугунги кунга қадар Россия, Украина, Монголия ҳамда Қозоғистон республикаларига 464,8 минг АҚШ долларлик 733 тонна қишлоқ хўжалиги ва мош маҳсулотлари экспорт қилинган.