Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 119 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўқитувчи ва мураббийлар куни Фурқат туманида кенг нишонланмоқда

×

 2022-10-03 09:22:43    221

PDF yuklash
Chop etish


1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрам тадбирлари Фурқат туманининг барча гўша ва масканларида кенг нишонланиб, эътиборли ва шарафли касб эгаларига, фахрий устозларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 37-мактаб жамоасининг ташаббуси билан соҳа ходимлари ва фахрий устозлар иштирокида ташкилланди.
"Шохона" тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида сўзга чиққанлар тизимнинг барча фидоийларига ўзининг самимий тилакларини изҳор қилди. 

Таълим соҳаси ривожи, айни йўналишдаги ислоҳотларнинг тумандаги ижроси, эришилаётган ютуқлар қайд этилиб, барча мураббийларга илиқ қутлов ва миннатдорликлар етказилди. Жумладан 2021 - 2022 ўқув йилида мазкур илм масканини битирган 20 нафар ўқувчининг барчаси талабалар сафига қабул қилингани алоҳида эътироф этилди. 

Самарали фаолияти ва фидойилиги билан ёш кадрларга ибрат бўла олган ушбу мактаб жамоаси ва бир гуруҳ соҳа фахрийлари муносиб тақдирланди. Уларга туман ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармасининг ташаккурнома хамда эсдалик совғалари топширилди.

Кўтаринки руҳда ташкилланган тадбир дастурхон атрофидаги ширин суҳбат, куй-қўшиқ ва рақслар билан янада файзли ўтди.

Туман маданият бўлимининг хушовоз санъаткорлари ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқлари, гўзал тароналар эса рақсларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.