Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳолига деҳқончилик учун ерлар 30 йилга ижарага берилади

×

 2022-10-03 09:26:32    279

PDF yuklash
Chop etish


Президент қарори билан аҳолига деҳқончилик учун экин майдонлари 30 йилга ижарага берилади. Ижарага бериш очиқ электрон танлов орқали ўтказилади. Унда бир нафар талабгор иштирок этса ҳам, танлов ўтказилган ҳисобланади.

 Президент томонидан 10 сентябрда [ПҚ-373-сон ] «Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

 Қарорнинг 1.12 иловасига мувофиқ, Фурқат туманидаги фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 316 гектар экин майдонлари, 2023 йилда 624 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:

 сув таъминоти яхши бўлган ерлардан — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,3 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистонда 0,3 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

 кам сувли ерлардан — вилоятларда 0,5 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистонда 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

 Шунингдек, 2022−2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади. Бундан ташқари, иссиқхона ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.

 Хабарга кўра, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига деҳқон хўжалиги учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.