Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш-асосий мақсадлардан бири
2022-10-31 08:38:39 231
Фурқат тумани ҳокимлигида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишда ўзаро ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган тизимли ишларни ташкил этиш, жиноятнинг сабаблари ва унга имкон яратиб бераётган шарт-шароитлар муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғи полковник Мансур Сатторов, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Тохир Чиналиев, туман ИИБ масъул ходимлари ва профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этишди.
Тадбирда туманда жорий йил октябр ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Жиноят турлари таҳлил қилинганда ўғирлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилган.
Ҳудудларда жиноят содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш, ўзаро ҳамкорликда самарали тадбирларни ташкил этиш борасида таклиф ва тавсиялар муҳокамага қўйилди.
Туман ҳокими томонидан барча масъул идора ва муассасалар ҳамкорлигида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни манзилли ташкиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон бераётган шарт-шароитларини тизимли равишда аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада жонлантириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.