Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшлар баланси янгидан шакллантирилади
2022-11-12 16:37:50 403
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан 2023 йилга мўлжалланган “йўл харита” лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида маҳаллаларда қайта хатлов жараёнлари бошланмоқда. Шу муносабат билан ёшлар балансини тўлиқ шакллантириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва аниқ ечим белгилаб олишга қаратилган тадбирлар режаси масъуллар иштирокида амалий семинарларда муҳокама этилмоқда. Қайта хатлов жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган амалий семинарда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла бошқарувида "масъул бешлик" ходимлари иштироки таъминланиб, мазкур жараённи белгиланган вақтда уюшқоқлик билан ўтказиш белгилаб олинди. Семинарда хатлов жараёнларини олиб боришда эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор йўналишлар юзасидан услубий-ҳуқуқий тавсиялар берилди. Таъкидланишича, янгидан ташкил этиладиган хатлов орқали маҳалладаги ёшлар етакчиси ёшларнинг муаммоларини аниқлаб, уларни "дафтар"га киритиш ва аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланади.